Жанубий Кореяда Наврўз тантаналари давом этмоқда

28.03.2022 12:20

СЕУЛ, 28 март. /“Дунё” АА/.  Янгиланиш ва яшариш айёми Наврўз байрами Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган ватандошларимиз орасида кенг нишонланмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан «Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси» томонидан ушбу мамлакатнинг Катта Кванжу шаҳрида ташкил этилган байрам тадбирида талабалар, мактаб ўқувчилари, меҳнат мигрантлари ва бошқа кўплаб юртдошларимиз жамулжам бўлиб, баҳор ва Наврўз рамзи бўлган янги йилни катта тантаналар билан нишонлаб, юртдан олисда бўлса-да, ўзларини она ватандагидек ҳис қилдилар.

Тадбир дастуридаги ҳар бир ижодий чиқиш, ўзбек миллий рақслари ва ашулалари, вокал ҳамда шеърий чиқишлар томошабинлар томонидан самимий завқ ва олқишлар билан кутиб олинди.

Тадбирда 400 нафарга яқин фуқаролар иштирок этиб, байрам иштирокчилари учун палов, кўксомса, сумалак каби ўзбек таомлари тортиқ этилди. Турли ўйинлар ташкиллаштирилиб, ғолибларга ҳомийлар томонидан қимматбаҳо совғалар улашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net