Жанубий Кореяда чоп этиладиган илмий электрон журналнинг жорий йилдаги биринчи сони Алишер Навоий ижодига бағишланмоқда

06.03.2021 13:40

СEУЛ, 6 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасида Евроосиё ва туркий тиллар тадқиқотлари институти директори О ?н Кёнг билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда коронавирус пандемиясига қарамасдан, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик фаол ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилиб, мазкур йўналиш икки томонлама муносабатларнинг муҳим таркибий қисми экани таъкидланди.

Бугунги кунда Жанубий Кореянинг Донг-Донк аёллар университети (Dongduk Women’s University) қошида фаолият юритадиган Евроосиё ва туркий тиллар тадқиқотлари институти билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий тил ва адабиёт институти ҳамда Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Мулоқотда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш борасида катта имкониятлар мавжудлиги ҳисобга олиниб, жорий йилда қатор тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди. Шоирлар султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш борасида юртимизда амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Евроосиё ва туркий тиллар тадқиқотлари институти директори ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилотда ҳам Навоийнинг илмий меросини ўрганишга қизиқиш катта эканини билдирди.

О ?н Кёнг институт томонидан ҳар йили икки марта чоп этиладиган “Евроосиё ва туркий тиллар тадқиқоти” электрон журналининг жорий йилдаги илк сонини Алишер Навоий таваллудига бағишланишини маълум қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net