Жанубий Корея кенг жамоатчилиги вакиллари ўзбекистонликларга Наврўз тилакларини йўлламоқда

20.03.2021 17:35

СЕУЛ, 20 март. /“Дунё” АА/. Наврўз байрами муносабати билан Жанубий Корея кенг жамоатчилиги вакиллари ўз қутловларини йўлламоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ким Сонг ?н, Жанубий Корея фонди вице-президенти, «Корея-Марказий Осиё» ҳамкорлик форуми котибияти ижрочи директори:

- Мен учун Ўзбекистон аҳолисига самимий саломлар йўллаш катта шарафдир!

Бизнинг форум 2007 йилда Марказиё Осиё давлатлари ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда ташқи ишлар вазирлари даражасида фаолият юритмоқда. Бугунги кунга қадар форумнинг 13 та йиғилиши ташкил этилди. Ўзаро алмашинувларни янада жадаллаштириш мақсадида 2017 йилда уюшманинг котибияти ташкил этилди.

Шуни алоҳида таъкидламоқчи эдимки, бизнинг мамлакатда ўзбек халқига катта ҳурмат-эҳтиром билан муносабатда бўлишади. Ўзбек халқи биз учун чиндан-да дўст эл, ҳисобланади.

Маълумки, мамлакатларимиз орасида изчил ривожланиб келаётган икки томонлама муносабатларнинг асосини тарихий дўстона алоқалар ташкил қилади. 7 асрда Когурё сулоласи элчилари замонавий Ўзбекистон заминида бўлиб, дипломатик муносабат ўрнатган. Бугун эса кўплаб Жанубий кореялик тадбиркорлар Ўзбекистонда ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Шу кунларда «Корея – Марказий Осиё» ҳамкорлик форуми котибияти томонидан Жанубий Корея ва Ўзбекистон фуқаролари учун Сеул шаҳрида қадимий ва суюкли Нарўз байрамига бағишланган қатор маданий тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.

Бизнинг ташкилот томонидан мамлакатимиз фуқароларини ўзбек миллий таомлари ва ўзбек халқининг байрам анъаналари билан таништириш мақсадида махсус теледастурлар ишлаб чиқилди.

Асосий мақсадимиз Жанубий Кореяда истиқомат қилувчи ўзбекистонликлар учун байрам муҳитини ташкил қилиш, корейс халқини эса Ўзбекистон маданияти ва анъаналари билан яқиндан таништиришдан иборатдир.

Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон халқини баҳор байрами бўлмиш Наврўз билан самимий муборакбод этаман! Ушбу ажойиб баҳор ва янгиланиш байрамида сизга чин қалбдан энг яхши ва эзгу тилаклар, оилавий ҳотиржамлик тилайман! Ўзбекистон заминида доимо тинчлик ва фаровонлик бўлишига тилакдошман!

Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

О ?н Кёнг, Евроосиё ва туркий тиллар тадқиқотлари институти директори.

- Баҳор барчамиз учун умид ва янгиланишларнинг бошланишидир. Ҳар йили баҳор келганида биз уни биринчи маротаба кутиб олгандай бўламиз. Наврўз қадим замондан буён барчамизга етиб келган янги ҳаётнинг бошланиши, умид ва яхшиликлар байрамидир. Бу, шунингдек, Янги йилнинг бошланишини ҳам ифодалайди.

Янги орзу-умидларингиз ва тилакларингиз амалга ошишини чин дилдан тилайман.

Барча оилалар баракага тўлсин. Наврўз байрами муборак бўлсин!

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net