Жанубий Корея COVID-19 га қарши кураш дастури доирасида Ўзбекистонга ёрдам ажратади

22.06.2020 15:37

СEУЛ, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонасида Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бюроси бош директори Ким Пил Ву билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида шу йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Корея Республикасига режалаштирган ташрифи билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон делегацияси бўлажак ташриф доирасида икки давлат ўртасида махсус стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишни мақсад қилган.

Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи Ўзбекистони– Жанубий Корея муносабатлари ҳамда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янги босқичини юқори баҳолади.

Ким Пил Ву Ўзбекистон Корея Республикасининг Марказий Осиё минтақасидаги муҳим шериги эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва ёрдамга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида Жанубий Корея ҳукумати COVID-19 дастури доирасида тўртта мамлакатни қўллаб-қувватлаш лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикасига ҳам моддий ёрдам ажратишга қарор қилинди.

Учрашув якунида Ким Пил Ву Бюро бош директори сифатида Тошкент билан Сеул ўртасида махсус стратегик шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиш учун барча имкониятларни сафарбар қилишини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net