Жамиятда жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари кучайтирилади

08.01.2022 10:20

ТОШКЕНТ, 8 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида  таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш  бўйича ташшаббуслар жамотчилик эътиборига ҳавола этилди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Лойиҳага биноан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, жамоавий мурожаатлар асосида ҳудудий, тармоқ ва давлат дастурлари ижро сифатини текшириш амалиёти жорий этилади.

Шунингдек, айрим давлат функцияларини амалга ошириш жараёнига жамоатчилик назорати субъектларини кенг жалб қилиш, давлат органлари фаолиятини ўрганишда ижтимоий сўровлар ўтказиш ҳамда аниқланган камчиликларни очиқ муҳокама қилиш амалиёти йўлга қўйиш таклиши билдирилмоқда.

 Фармонда аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва сайлов маданиятини ошириш, сайловларга оид халқаро стандартларни қонунчиликка имплементация қилиш ишлари изчил  давом эттиши қайд этилмоқда.

Ўз навбатида, оммавий ахборот воситаларининг роли ва журналистларнинг касбий фаолияти ҳимоясини янада кучайтириш, одамларни қийнаётган муаммолар ҳамда ислоҳотларнинг ижроси аҳволини ўрганишда уларнинг меҳнатидан самарали фойдаланиш бўйича ислоҳотлар давом эътиши таъкидланмоқда.

?жтимоий шерикликнинг самарасини ошириш, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклларида қўллаб-қувватлаш ҳажмини икки баробарга оширилади.

Бундан ташқари Халқ депутатлари кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларига ажратилаётган маблағлар ҳажмини 7 баробарга ошириш таклиф этилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net