Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича идоралараро комиссиянинг 4-йиғилиши ўтказилди

30.06.2020 11:49

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлигида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг 4-йиғилиши видеоконференция шаклида ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирилигида қайд этилишича, тадбирда Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши бўйича музокаралар олиб борувчи гуруҳ аъзолари ҳам иштирок этди.

Учрашув давомида Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши бўйича ишчи гуруҳининг бўлажак 4-йиғилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга кириши бўйича ишчи гуруҳининг 4- йиғилишини жорий йилнинг 7 июль куни ўтказишга келишиб олинди.

Ҳозирги кундаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Женевадаги хорижий давлатлар дипломатик миссиялари делегациялари ташкилот штаб-квартирасининг мажлислар залида, эксперт гуруҳлари, шу жумладан Ўзбекистон делегацияси эса видеоконференция шаклида унда иштирок этади.

ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини қайта тиклаш Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб ўтилган.

Шу муносабат билан ЖСТга аъзо бўлиш жараёни муҳим вазифа экани ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг бир қатор омилларига таъсир этувчи масалалар мажмуасини тезкор ҳал этиш алоҳида таъкидланди.

ЖСТга аъзо бўлиш билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлаш бўйича музокаралар гуруҳи ва алоҳида мавзулар юзасидан ишчи гуруҳлар фаолияти самарадорлигини янада оширишнинг аҳамиятига эътибор қаратилди.

Йиғилиш натижасида ишчи гуруҳининг 4-йиғилишини ва умуман музокаралар жараёнини самарали ташкил этиш ва мулоқотлар олиб борувчи гуруҳ аъзоларининг масъулиятини оширишга қаратилган тегишли қарорлар қабул қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net