Жаҳон банки гуруҳи Ўзбекистон билан 2022-2026-йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини тасдиқлади

26.05.2022 12:00

ТОШКЕНТ,  26 май. /«Дунё» АА/. Жаҳон банки гуруҳининг (ЖБГ) ?жрочи директорлари кенгаши 2022-2026-йилларга мўлжалланган Ўзбекистон билан Ҳамкорлик дастурини кўриб чиқди ва тасдиқлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жаҳон банки гуруҳи келгуси беш йил давомида 2022-2026-йилларга мўлжалланган Миллий тараққиёт стратегиясида белгиланган стратегик ислоҳотларни амалга оширишда ҳукуматга кўмак бериш доирасида ушбу ҳужжатга таянади.

Ўзбекистон Жаҳон банки гуруҳи таркибидаги ташкилотларга (Жаҳон банки, Халқаро молиявий корпорация (ХМК) ва ?нвестицияларни кафолатлаш бўйича кўптомонлама агентлик (М?ГА) 1992-93 йилларда аъзо бўлган.

Жаҳон банки ва ХМК Ўзбекистон ҳукуматига мамлакат иқтисодиёти, жамияти ва хусусий секторини трансформация ва модернизация қилиш бўйича дадил ислоҳотларни амалга оширишда кўмаклашишди. Бунинг натижасида ушбу ташкилотлар мамлакатнинг ўз янги тарихида муҳим марраларга эришишига ҳисса қўшишди.

Жаҳон банки муҳим рол ўйнаган энг муваффақиятли ислоҳотлардан бири бу – банк томонидан қўллаб-қувватланган қишлоқ хўжалиги ислоҳотлари натижасида пахта етиштириш секторида мажбурий меҳнатдан фойдаланишга барҳам берилганлиги бўлди. Яна бир яққол натижа – Жаҳон банки иштирокида Навоий вилоятида саноат миқёсидаги биринчи қуёш электростанцияси ишга туширилди, электростанция хусусий оператор томонидан қурилиб, у томонидан бошқарилмоқда.

 Янги ҳамкорлик дастури Ўзбекистоннинг инклюзив ва барқарор бозор иқтисодиётига ўтишини тезлаштирадиган қуйидаги учта стратегик мақсадларга ўз эътиборини қаратади:

- хусусий секторда инклюзив бандликни ошириш;

-инсон капиталини ривожлантириш;

-“яшил” иқтисодий ўсиш ҳисобига фаровонликни ошириш ва барқарор ривожланиш.

Шунингдек, Ҳамкорлик дастури Ўзбекистонга 2030 йилгача қатор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадларига эришишга кўмаклашадиган гендер тенгсизлигига барҳам бериш, сиёсий қарорларни қабул қилишда фуқаролар иштирокини кучайтириш ва давлат органларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини мустаҳкамлаш бўйича секторлараро вазифаларни амалга оширишда ҳам кўмаклашади.

-Ўзбекистон ҳукумати янги Ҳамкорлик дастури қабул қилинганлигини олқишлайди ва биз ушбу дастурни Жаҳон банки, Халқаро молиявий корпорация ва ?нвестицияларни кафолатлаш бўйича кўптомонлама агентликдаги ҳамкорларимиз билан амалга оширишни режалаштирганмиз, – деди Ўзбекистон Бош вазирнинг ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров. - Дастур 2022-2026-йилларга мўлжалланган Миллий тараққиёт стратегиясининг муваффақиятли амалга оширилишига ўз ҳиссасини қўшади, шунингдек, мамлакатга 2026 йилгача камбағаллик даражасини икки баробарга қисқартиришга ҳамда 2030 йилга қадар Ўзбекистоннинг даромад даражаси ўртачадан юқори бўлган мамлакатлар қаторига киришига ёрдам беради.

Ҳамкорлик дастури Ўзбекистон ривожланиши йўлидаги мавжуд муаммолар ва имкониятларнинг ҳар томонлама таҳлили асосида ишлаб чиқилган. Таҳлил мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳолатининг комплекс диагностикаси доирасида ўтказилган. Шунингдек, унда ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият, фуқаролик жамияти, хусусий сектор, илмий доиралар ва ривожланиш бўйича халқаро ҳамкорлар вакиллари билан ўтказилган фаол маслаҳатлашувлар натижалари ҳам инобатга олинган.

-Ўзбекистон билан сўнгги беш йиллик даврдаги муваффақиятли ҳамкорлигимизга таяниб ва бошқа ўтиш даври иқтисодиётларидаги трансформация жараёнини қўллаб-қувватлаш бўйича тажрибамизни инобатга олган ҳолда Ҳамкорлик дастури мамлакат ҳукуматига бозор ислоҳотларининг янги авлодини амалга оширишда ёрдам беради, - деди Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскурякова. - Бу йил биз икки томонлама ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлаяпмиз ва яқин йиллар давомида расмийларга мамлакат аҳолисининг фаровонлигини оширишни мақсад қилган инклюзив ва барқарор бозор иқтисодиётини барпо этишга кўмаклашишда давом этамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net