?ТСВда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш штаби иш бошлади

17.03.2022 17:02

ТОШКЕНТ, 17 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (?ТСВ) тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича штаб ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?ТСВ маълумотига кўра, унда турли соҳаларда, жумладан, инвестицияларни жалб қилиш ва янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш, ташқи савдо, транспорт ва транзит бўйича салоҳиятни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни тарғиб қилиш, импортни оптималлаштириш ва бошқа муҳим йўналишларга ихтисослашган кичик гуруҳларга тақсимланган мамлакат вазирликлари ва идораларининг малакали ходимлари фаолият кўрсатмоқда.

Штаб ходимлари маҳаллий тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар ўз амалиётларида дуч келадиган тизимли ва хусусий характердаги муаммоларни аниқлаш мақсадида улар билан манзилли тарзда ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Қабул қилинган маълумотлар ҳар томонлама таҳлил қилинади, унинг натижалари асосида тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ва алгоритмлар ишлаб чиқилади. Тадбиркорларнинг муаммоли масалалари ҳам пухта ўрганилиб, аниқланган масалаларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга кўрсатмалар берилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Штабда кўрилаётган амалий чора-тадбирлар самарадорлигини назорат қилиш механизми жорий қилинган, хусусан, тегишли мувофиқлаштирувчи кичик гуруҳ тадбиркорлар билан бевосита мулоқотда бўлиб, вазирлик ва идоралар тадбиркорларнинг мурожаатларига қанчалик тез ва самарали жавоб бераётганлигини аниқлайди.

Ҳар бир куннинг охирида Штаб фаолиятининг натижалари юзасидан тезкор ҳисобот шакллантирилади ва таҳлил қилиш учун Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича Ҳукумат комиссиясига юборилади.

Ушбу таҳлил давомида аниқланган тизимли муаммолар инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, саноатни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий қилиш, янада фойдали логистика йўналишларини кашф этиш, янги истиқболли бозорларга чиқиш ва хорижий шериклар билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида ҳам ҳар томонлама ўрганилмоқда.

Штаб туну кун иш олиб боради. Тадбиркор ва экспортчилар ўз муаммолари билан, шунингдек, ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича маслаҳат олиш учун исталган вақтда Штаб ходимлари билан боғланишлари мумкин. Барча масалалар қисқа муддатда ўрганилади ва ҳал этилади.

Мурожаатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг колл-маркази томонидан кейинчалик Штабга тезкор равишда юбориш учун қабул қилинади.

Алоқага чиқиш учун маълумотлар:

Колл-марказ: + 998 71 238 52 52.

Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг “ишонч телефони” рақами: 1100.

Савдо-саноат палатаси: + 998 71 150 60 06.

Бизнес-омбудсмен: + 998 71 202 09 06.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net