?ТСВ: Қорақалпоғистон тадбиркорларининг муаммолари ўрганилди

10.11.2021 16:45

ТОШКЕНТ, 10 ноябрь. /«Дунё» АА/. Нукус шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов Қорақалпоғистон тадбиркорлари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) маълумотига кўра, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар билан бевосита мулоқот жараёнида юзага келаётган муаммоли масалалар батафсил ўрганилди, уларнинг ҳар бирини ҳал қилиш бўйича механизмлар ишлаб чиқилди.

?шбилармонлар асосан молиявий ресурсларни ажратиш, илгари берилган кредитлар бўйича тўлов муддатларини узайтириш, ер участкалари, бўш бино ва иншоотлар ажратиш, тегишли лицензия ва рухсатномалар олиш, инфратузилмавий коммуникацияларга уланиш ҳамда қўшилган қиймат солиғини қайтариш механизмлари билан боғлиқ масалаларни кўтарди.

Ҳар бир мурожаат вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарларини жалб этган ҳолда алоҳида кўриб чиқилди. Масъул раҳбарларга аниқланган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш ҳамда тадбиркорларга самарали амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан топшириқлар берилди.

Ушбу кўрсатмаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ?нвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси томонидан Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда амалга оширилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net