?ТСВ: ОАВ вакиллари билан доимий мулоқот муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишнинг самарали механизмидир

14.08.2021 10:32

ТОШКЕНТ, 14 август. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов Самарқанд шаҳрида Самарқанд ва Жиззах вилоятлари блогерлари ва мустақил журналистлари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) маълумотларига кўра, норасмий тарзда бўлиб ўтган суҳбатда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш механизмлари ҳамда бошқа долзарб мавзулар билан боғлиқ кенг кўламли масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув иштирокчилари шу каби мулоқот қилиш шаклини мамнуният билан кутиб олдилар. Улар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан доимий суҳбатда бўлиш ўткир муаммоларни аниқлашнинг самарали механизми эканлигини ҳамда муҳокама қилиш ва фикр алмашиш орқали масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мумкинлигини таъкидладилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net