?ТСВ: Фарғона вилоятида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди

15.06.2022 15:49

ТОШКЕНТ, 15 июнь. /«Дунё» АА/. Фарғона шаҳрида ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) томонидан Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ташкил этилган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?ТСВ маълумотига кўра, тадбирнинг очилиш маросимида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов иштирок этди.

Ярмарка учун «САМО» спорт мажмуасининг 2,8 минг квадрат метр майдондаги ёпиқ ва 1,7 минг квадрат метр саҳнли очиқ майдонларидан фойдаланилди. Тадбирда тўқимачилик, чарм-пойабзал, мебель, нефть-газ, электротехника, қурилиш материаллари, фармацевтика каби соҳаларга ихтисослашган 1800 дан зиёд Ўзбекистон корхоналари, ҳунармандлар, шунингдек, Тожикистон ва Қирғизистондан тадбиркорлар қатнашди.

?штирокчилар томонидан умумий овқатланиш корхоналари учун қурилмалар, лабораториялар ва тиббиёт учун мебель, сув насослари ва улар учун эҳтиёт қисмлар, сунъий (синтетик) тола, рентген тиббиёт ускуналари, бинолар фасад қисми учун қопламаллар, табиий пардозбоп тошлар (агломерат),  3D форматдаги гиламлар, турли саноат филътрлари, электроскутер, ақлли автоном мобил светофор, йирик ҳажмдаги камерали музлаткич, кўчма дўконлар, инкубаторлар каби 14 турдаги янги маҳсулотлар намойиш қилинди.

Ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида B2B тарзида ташкил қилинган учрашув ва музокаралар Қирғизистон ва Тожикистондан ташриф буюрган 40 дан ортиқ ишбилармонлар билан ўзаро манфаатлар кесишадиган нуқталарни топишга имкон берди.

Ярмаркада кичик ва ўрта бизнесни давлат харидларига жалб қилиш мақсадида мактабгача таълим, халқ таълими, соғлиқни сақлаш ва бошқа бюджет ташкилотларидан бюджет буюртмачиларининг вакиллари таклиф этилди.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар учун Фарғона вилоят ҳокимлиги, ?нновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат», «Ўзчармсаноат», «Ўзқурилишматериаллари» уюшмалари, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Навоийазот» АЖ, «?мкон пласт» МЧЖ, «Технопарк» МЧЖ (Пролайн), Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги ҳамда ишлаб чиқаришда асосий тенденцияларни шакллантирувчи қатор компаниялар томонидан тегишли тармоқларнинг инвестициявий ва саноат салоҳияти, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, тадбиркорлар ва экспортчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.

?нвесторлар билан аниқ мавзуларда музокаралар олиб бориш мақсадида ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Фарғона вилоятининг табиий, инфратузилмавий ва бошқа устувор жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда 3,1 миллиард долларлик 240 истиқболли инвестициявий лойиҳа ишлаб чиқилди ва тақдим этилди.

Ярмарка якунлари бўйича Электрон кооперация портали орқали 272,4 миллиард сўмлик 779 та шартномалар тузилди, шундан ҳудудий корхоналар томонидан маҳсулот сотиб олиш бўйича 109,2 миллиард сўмлик 140 та, ҳамда маҳсулот етказиб беришга доир 257,2 миллиард сўмлик 648 та шартнома тузилди. Бундан ташқари, ярмарка давомида умумий қиймати 10916,67 миллион сўмга тенг бўлган 14 та ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net