?талиянинг «Innovando» компанияси қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш лойиҳасида иштирок этади

25.06.2020 11:47

ТОШКЕНТ, 25 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрель куни “2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда саноат экспертлари томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашнинг самарали ва замонавий тизимини яратиш бўйича мақбул ечимларни топиш устида фаол иш олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистоннинг ?талиядаги элчихонаси ҳам маиший чиқиндиларни бошқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича технологиялар ва билимлар трансфери жараёнида фаол иштирок этяпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги маълумотида қайд этилишича, элчихона қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ихтисослаштирилган компанияларни жалб қилишга кўмаклашмоқда.

Элчихона ёрдамида 2019 йил сўнгидан буён, Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш бўйича инвестиция лойиҳасида иштирок этиш мақсадида стратегик экологик инновацияларни ишлаб чиқиш ва циркуляр иқтисодиёт тамойилларини жорий этишга ихтисослашган ?талиянинг «Innovando» компанияси билан музокаралар ўтказилмоқда.

Мазкур мулоқотнинг давоми сифатида июнь ойи ўрталарида Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассислари ҳамда “Toza Hudud” ДУК, “Innovando” компанияси ва “Energy X Group” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона раҳбарияти иштирокида видеоконференция ташкил этилди.

Учрашувдан кўзланган мақсад – “Сирдарё вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Лойиҳа доирасида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш бўйича кластерни яратиш режалаштирган. Чуқур қайта ишлаш технологиялари туфайли чиқиндиларнинг 60 фоизини қайта ишлаш ва цемент тайёрлаш учун биогаз, елим маҳсулот ҳамда хомашё гранулалари олиш учун иккинчи бор ишлатиш режалаштириляпти. Кўп босқичли лойиҳани амалга ошириш 5 йилга мўлжалланган ва унинг умумий қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади.

Музокаралар давомида ?талия томони биринчи босқичда италиялик компаниялар томонидан кейинги сармояларни жалб қилиш ва эксплуатация харажатларини қоплашга замин яратадиган тариф тизимини жорий этиш масаласини муҳокама қилиш зарурлигини таъкидлади. Кейинги босқич – бу чиқиндиларни қайта ишлаш чоғида иккиламчи ресурсларни олиш, уни амалга ошириш ва сотишдан иборатдир. Олинган маҳсулотлар кейинчалик хорижий давлатларга, шу жумладан, ?талияга ҳам экспорт қилиниши мумкин.

Кластернинг лойиҳавий ғоясини ва уни амалга ошириш концепциясини бажарувчи “Energy X Group” МЧЖ қўшма корхонаси режалаштирилган лойиҳа ташаббускоридир.

Томонлар чиқиндиларни қайта ишлаш заводини қуриш учун умумий майдони 30 гектарга тенг ер майдонини ажратиш масаласини муҳокама қилди. Aйни пайтда Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда кўп функциали кластерни яратиш учун барча зарур талабларга жавоб берадиган ер участкасини излаш бўйича иш олиб борилмоқда.

Учрашув якунида ўрта муддатли истиқболга ҳаракатлар дастури, жумладан, иш режасини ишлаб чиқиш, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тайёрлаш учун маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш ҳамда жорий йилнинг июль ойида ?талия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ишлаб чиқиш режалаштирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net