?талиялик халқаро кузатувчи: Ўзбекистонда овоз бериш жараёни халқаро талаблар, жумладан, ?талияда қабул қилинган меъёрлар доирасида уюшт

28.10.2021 10:51

Р?М, 28 октябрь, /«Дунё» АА/. ?талиялик халқаро кузатувчи,  Ўрта ер денгизи Осиё ва Африка институти кенгаши аъзоси, мамлакатнинг Тошкентдаги собиқ элчиси Риккардо Манара «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистон Президенти сайлови жараёни ва  натижалари ҳақида тўхталди.

- Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этганимдан жуда хурсандман, - деди Риккардо Манара. - Таассуротларим жуда ижобий бўлди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, сайлов аъло даражада ташкил этилди. Барча сайлов тартиб-қоидалари профессионал тарзда амалга оширилди.

Мен пойтахтнинг бир нечта тумани, мактаблар ва университет кампусларида ташкил этилган сайлов участкаларида бўлдим.

Мен бўлган барча  участкаларда сайловчилар фаол овоз берди. Уларнинг санитария-эпидемиологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча  сайъ-ҳаракатлар амалга оширилди.

Мен шикоятга сабаб бўладиган ҳеч қандай қоида бузарликларни кўрганим йўқ, бундай ҳолатлар бўйича менга ҳеч қандай мурожаат ҳам келиб тушмади. Чунки барча жараёнлар миллий сайлов қонунчилиги, халқаро талаблар, жумладан, ?талияда қабул қилинган меъёрлар доирасида уюштирилди. Сайловчиларнинг кун энг қизиган пешин пайтида участкаларга фаол қатнови ҳам менга италиялияликлар менталитетини эслатди. ?талияликларнинг иборасига кўра, бутун дунё бир мамлакат ҳисобланади («Tutto il mondo é Paese»).

Сайлов участкаларида бўлган вақтимда кўплаб оммавий ахборот воситаларига интервьюлар бердим. Уларда ўзимнинг ижобий фикримни  билдирдим.

Ўзбекистон халқи ва раҳбариятини сайлов кампанияси ва овоз бериш жараёни юқори даражада ташкил этилгани билан табриклайман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net