?талия ва Грецияда ўзбек тили байрами нишонланди

21.10.2021 11:21

Р?М, 21 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатмизнинг Римдаги элчихонаси томонидан ?талиянинг Турин шаҳрида ва Греция пойтахти Афина шаҳрида бўлиб турган ватандош ва талаба ёшларимиз иштирокида маданий тадбирлар уюштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, ўзбек тилини ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган маданий тадбирларда Ўзбекистонда охирги йилларда ўзбек тилини ривожлантириш учун амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан, давлатимиз раҳбари фармони билан тасдиқланган 2020−2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мазкур концепция билан тасдиқланган олий таълим муассасаларида ўзбек тили кафедралари сонини кўпайтириш, дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловалари ва электрон луғат дастурларини яратиш, хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи дастурлар яратиш, хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тилини ўргатувчи марказлар ва «Ўзбек тилининг дўстлари» клублари сонини кўпайтириш каби йўналишларга эътибор қаратилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net