?станбулдан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилмоқда

19.06.2020 13:03

?СТАНБУЛ, 19 июнь. /«Дунё» АА/.  Жорий ҳафтадаги иккинчи чартер йўловчи рейси  бир соат аввал 271 нафар йўловчи билан ?станбулдан Тошкентга учиб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг ?станбулдаги бош консули Алишер Ботировнинг таъкидлашича, «Uzbekistan Аirways» авиакомпанияси ҳаво кемасида Республика махсус комиссияси томонидан таcдиқланган рўйхатга киритилган  240 нафар Ўзбекистон фуқароси, шунингдек, 31 нафар чет эллик йўловчи, жумладан туркиялик мутахассислар жой олган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 16 июнь куни 253 нафар Ўзбекистон фуқароси ва 14 нафар турк мутахассиси бўлган чартер рейси мамлакатимизга парвозни амалга оширган эди.

Чартер рейсда асосан ёш болали ва ҳомиладор аёллар, ногиронлар ҳамда Туркия шифохоналарида даволанган беморлар Ватанга қайтмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net