?сроиллик эксперт: Ўзбекистон Афғонистондаги тинчлик жараёнининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади

22.08.2020 10:33

ТОШКEНТ, 22 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари халқаро экспертлар томонидан эътироф этилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.

Хусусан, Қуддусдаги (?сроил) ?броний университетининг Осиё ва Африка институти ўқитувчиси Владимир Месамед “Дунё Ўзбекистонни бу йўналишдаги кескинликни юмшатувчи жиддий ҳаракатлантирувчи куч деб билади. Афғонистондаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш масалалари бўйича келишувни кўзда тутадиган 2018 йилдаги Тошкент декларациясининг қабул қилиниши Афғонистонда тинчлик ўрнатишнинг ўзига хос "йўл харитаси" сифатида баҳоланди ва бунда Ўзбекистон муҳим ўрин тутади”, дея қайд этди у.

?сроиллик экспертнинг фикрига кўра, Ўзбекистон пойтахти қарама-қарши афғон кучлари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун биринчи платформа сифатида шуҳрат қозонди.

– Сўнгги йилларда икки мамлакат президентлари – Шавкат Мирзиёев ва Ашраф Ғани ташаббуси билан 2018 йил март ойида Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция ушбу мулоқотни давом эттириш имкониятига ишонч билдирди, – дея таъкидлади мутахассис. – Шу билан бирга, музокаралар ва декларациялар Афғонистонни тинч йўл билан тиклаш жараёнида амалий аҳамият касб этгани билан муҳимдир. Хусусан, Афғонистонда тинчликка эришиш бўйича турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларда муҳим лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистоннинг ёрдами бебаҳо бўлди. Шу билан, айнан Тошкентнинг афғон муаммосини ҳал қилишга содиқлиги нафақат қоғозда, балки амалда ҳам намоён бўлди. Дунёни қамраб олган гуманитар инқирозда аниқ конструктив ҳаракатлар муҳим аҳамиятга эга. Бугун Тошкент ва Кобул ҳамкорликни ана шу йўналишда ташкил қилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net