?спаниянинг етакчи ахборот агенлигида Ўзбекистон конституциявий ислоҳотларига бағишланган мақола эълон қилинди

04.07.2022 22:00

МАДР?Д, 4 июль. /«Дунё» АА/. «El Mundo Financiero» етакчи халқаро онлайн-нашрида Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар тўғрисида мақола жойлаштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашрда Ўзбекистон конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда салмоқли тажрибага эга экани қайд этилган. Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мақсадларини амалга ошириш доирасида Конституциянинг 32 та моддасига 21 та ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Улар парламент, ҳукумат ва Президент фаолияти, суд-ҳуқуқ мустақиллигини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги назорат ва мувозанат тизими, сайлов тизими ва маҳаллани демократлаштириш масалаларини ўз ичига олгани маълум қилинган.

Конституциявий тузилмани, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий соҳаларни тубдан ўзгартириш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган фундаментал ўзаро боғлиқ демократик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий ислоҳотларни конституциявий таъминлашга алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланган.

Муаллифларнинг ёзишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси бўйича фундаментал ташаббуси демократик ислоҳотларни сифат жиҳатидан юқори даражага олиб чиқадиган янада жиддий вазифаларни белгилайди. Қонунчилик тизими, ҳуқуқий тушунча ва тартибот, жамиятнинг сиёсий-ҳуқуқий онгини умуминсоний қадриятлар ва барқарор ривожланиш тамойилларига қаратади. Унда Янги Ўзбекистонга мос келадиган конституциявий нормалар ва қоидалар белгилаб берилган.

«Дарҳақиқат, ҳозирги тез ўзгарувчан замон талабларига жавоб берадиган Конституцияга эга бўлиш учун унга мос ҳаракатлар ва ўзгаришларни талаб қилади», деб ёзади «El Mundo Financiero».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net