?спаниялик кузатувчилар: Ўзбекистон миллатлараро тотувликни таъминлашнинг намунасидир

23.10.2021 14:24

ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловида испаниялик халқаро кузатувчилар овоз бериш жараёнига кўрилган тайёргарлик жараёни ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

?со Гил, Мадрид автоном университетининг Осиё тадқиқотлари маркази профессори, ?спания шарқшунослар уюшмаси бош котиби:

- Президент сайловининг халқаро кузатувчиси ва тарихчи сифатида мамлакатингизга етиб келган илк кундаёқ Ўзбекистон бой тарих ва маданий меросга эга дунёдаги энг қадимий давлатлар

дан бири эканига яна бир карра амин бўлдим. Ўзбекистонни «Марказий Осиё Месопотамияси» деб аташ мумкин. Ўрта асрларда бу заминда буюк Моворауннаҳр гуллаб яшнаган.

Дарвоқе, бу ерда жамият ҳаётини ташкил этишнинг цивилизациялашган йўли Европа мамлакатларига қараганда анча эрта бошланган. Тошкентдаги музейларга ташриф буюриш хорижлик меҳмонларга мураккаб архитектура технологиялари ва металлга ишлов бериш санъатини ривожланиши, ўзбек халқининг қадимий авлодлари меросини ҳис қилиш имконини беради.

?шончим комилки, Ўзбекистон Президенти сайлови юксак ташкилий савияда ўтади.

Фернандо Морагон, «Diario Arbat» электрон нашри директори, ?спания-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантириш ассоциацияси президенти:

- Ўзбекистон бугунги кунда Марказий ва Жанубий Осиёда энг барқарор давлат ҳисобланади. 130 га яқин миллат ва 15 дан ортиқ турли дин вакиллари истиқомат қилаётган мамлакат миллатлараро тотувликни таъминлашнинг таъсирчан намунасидир.

Халқаро кузатувчи сифатида бу янги Ўзбекистоннинг энг муҳим ютуқларидан бири эканини алоҳида таъкидлашни истардим.

Фурсатдан фойдаланиб, Янги Ўзбекистон халқига сайловда муносиб танлов қилишни тилайман.

Алехандро Пастрана, “GEDEPSA” компанияси бош директори:

- Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистонга келган илк дақиқаларимданоқ мамлакат жадал ривожланаётганини ҳис қилдим.

Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш стратегияси миллий саноатни мустаҳкамлаш орқали мамлакатнинг иқтисодий мустақиллигини юксалтиришга қаратилган. Сўнгги йилларда республика иқтисодиётни диверцификация қилишга, турли соҳа ва тармоқларга йирик сармояларни жалб қилишга муваффақ бўлди. Бу эса келажакда ижобий натижалар бериши шубҳасиз.

Президент сайлови юксак ташкилий савияда ўтишига шубҳам йўқ. Ўзбек халқига омад ва фаровонлик тилаб қоламан!

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net