?спаниядан муносабат: Ўзбекистон Президенти мамлакатдаги демократик ўзгаришларнинг устувор йўналишларини аниқ ва равшан белгилаб берди

23.02.2021 15:18

МАДР?Д, 23 февраль. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи ?спанияда катта қизиқиш уйғотмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Евроосиё тадқиқотлари ассоциацияси раҳбари Фернандо Морагонга кўра, Ўзбекистон Президенти мамлакатда демократик ўзгаришларнинг асосий устувор йўналишларини аниқ белгилаб берди. Давлат раҳбари илгари сурган асосий мақсадлар долзарблиги ва ўз вақтида таклиф қилингани билан ажралиб турибди.

— Президентнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, республиканинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ҳаётида хотин-қизларнинг ролини тубдан ошириш, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам бериш тўғрисидаги ташаббуслари ҳозирги кунда Ўзбекистонни ислоҳ қилиш жараёнида марказий ўринни эгалламоқда, - деди испаниялик мутахассис. - Президент нутқидаги мавзулар қаторида шуни таъкидлашни истардимки, яқин келажакда Ўзбекистон парламенти БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилади. Ўзбекистон ушбу масала бўйича махсус маърузачини таклиф қилмоқчи бўлаётгани, шунингдек, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар ташрифини кутаётганини эшитиш қувонарли.

Ўзбекистон Президенти фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолмаслик ва мамлакатда сўз эркинлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ниятида ҳамда республиканинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқ мажбуриятларига қатъий содиқлигини кўрсатмоқда.

«Паневропа иттифоқи» ижтимоий-сиёсий ҳаракати раиси Карлос Уриартенинг фикрича, Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида мамлакат раҳбариятининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги қатъий сиёсатини яна бир бор намойиш этди.

- Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта Кенгаш аъзоси этиб сайлангани ҳамда Ўзбекистон раҳбарининг БМТ тизимининг бундай муҳим органи фаолиятида биринчи марта шахсан иштирок этганини таъкидлашни истардим, - деди эксперт. - Бу тарихий воқеа бизга мамлакат демократик ислоҳотларни кучайтириш ва ривожлантириш йўлидан дадиллик билан одимлаётганини эътироф этишга имкон бермоқда.

Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг бу соҳадаги юқори натижаларни қайд этиш билан чекланмади, балки уни халқаро даражадаги истеъдодли ислоҳотчи сифатида тавсифловчи янги ташаббусларни фаол равишда илгари сурди. Мамлакатнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ инсон ҳуқуқлари соҳасида ислоҳотларни амалга оширишга бўлган интилиши менга катта таассурот қолдирди. Бу Ўзбекистон раҳбарияти БРМ вазифалари мазмун-моҳиятини, ҳар қандай масалаларни ҳал қилиш ва узоқ муддатли истиқболда мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик ечимини тўғри англашини намойиш этмоқда.

Ўзбекистон Президенти нутқининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти халқаро ҳамжамият томонидан ўрганилади, шунингдек, давлат раҳбарининг республика ва бутун дунёда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича фаол саъй-ҳаракатлари тўлиқ қўллаб-қувватланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net