?слом цивилизацияси марказининг музей фаолиятини ташкил этиш вазифалари белгиланди

29.05.2020 11:11

ТОШКЕНТ, 29 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 20 ноябрь куни ?слом цивилизацияси марказининг қурилиш майдонига ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш, шунингдек, ?слом цивилизацияси марказининг музей экспозициясини шакллантириш бўйича амалга ошириладиган ташкилий-амалий тадбирлар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Йиғилишда ?слом цивилизацияси марказининг музей экспозициясини шакллантириш бўйича вазифаларни амалга ошириш тартиблари белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистондаги ?слом цивилизацияси марказига ташрифи давомида билдирилган тавсиялари юзасидан бажарилаётган ишлар бўйича марказ раҳбари Ш.Миноваров ҳисоботи тингланди.

Тадбирда, шунингдек тегишли вазирлик ва идораларга марказ музейи фаолиятини такомиллаштиришга оид вазифалар белгиланди.

Жумладан:

- Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фанлар Академиясига Ўзбекистондаги ?слом цивилизацияси марказига ЮНЕСКО талаблари асосида Музей экспозициясида намойиш этиладиган буюк аждодларимиз "қоидалаштирилган" (канонизация қилинган) сиймосини тасдиқлаш чораларини кўриш;

- тарихий воқеалар, жойларнинг номланиши ҳамда исмларни идентификалиялаш ва ягона шаклини тасдиқлаш бўйича ишчи гурух таркиби тузиш. Ўзбекистонга оид тарихий воқеалар, жойлар ва исмларнинг ўзбек (лотин ва кирилл ҳарфларида), инглиз, француз, араб ва рус тиллардаги ягона шаклини халқаро талаблар асосида идентификациялаш ва тасдиқлаш ишларини амалга ошириш;

- Ўзбекистондаги ?слом цивилизацияси маркази, Диний таълим муассасалари ҳамда Мусулмонлар идораси вакилликларининг ягона порталини ташкил қилиш;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган музейларда ?слом цивилизацияси учун aжратилган экспонатларни саралаб, Марказ музейи фондига доимий ва вақтинча  олиш;

- жаҳоннинг етакчи музей ва кyтyбхоналари тажрибаси, қабул килинган халқаро талаблар асосида Марказ музейи ва кутyбхонасининг электрон тизимини шакллантириш;

- марказ кутyбхонасини дунёнинг етакчи рақамли маълумотлар интеграторлари тизимига боғлаш вазифалари тасдиқланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net