?нвестициявий ва ташқи савдо фаолиятининг 2020 йилдаги дастлабки натижалари ҳамда 2021 йилдаги стратегик мақсад ва устувор йўналишлари муҳок

28.12.2020 11:50

ТОШКЕНТ, 28 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлигида 26 декабрь куни вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра,  видеоконференцияда 2020 йилда инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятининг натижалари муҳокама этилди ҳамда 2021 йилда инвестицияларни жалб этиш ва экспортни ошириш борасида стратегик мақсадлар ва устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Тадбир давомида ҳудудлар ва тармоқлар кесимида пандемия шароитида тадбиркорлар ҳамда экспортчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йилда амалга оширилган чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Жойларга чиққан ҳолда тадбиркорлар дуч келаётган масалаларни тезкор ҳал қилиш бўйича амалий ёрдам беришга қаратилган ҳамкорлик йўлга қўйилгани таъкидланди. Ҳамкорлик самараси коронавируснинг тарқалиши ва дунёдаги ноқулай иқтисодий вазият билан боғлиқ чекловларга қарамасдан ишлаб чиқариш ва экспорт суръатларини нафақат сақлаб қолиш, ҳатто ошириш имкони берди.

Таъкидлаш жоизки, бутун жаҳонда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдорининг 40 фоизга пасайиши ва 2020 йилда жаҳон савдоси ҳажмининг 25 фоизга камайиши фонида, Ўзбекистонда йил якунлари бўйича жалб этилган тўғридан – тўғри хорижий инвестициялар ҳажми аввалги йилдагига нисбатан ошиб, 6,6 миллиард долларга етиши ва экспорт кўрсаткичи - 15,1 миллиард доллар миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу кўрсаткичларга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, ахборот-коммуникация, электр, кимё ва енгил саноат соҳаларида йирик инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш, шунингдек, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, кон-металлургия ва транспорт соҳаларида товар ҳамда хизматлар экспортини сезиларли даражада ошириш орқали эришилди.

Шу нуқтаи назардан, масъул раҳбарларга жойларга чиққан ҳолда инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспортчилар билан ишлашни фаоллаштириш, тузилган экспорт шартномалари бўйича юборилаётган юкларнинг кунлик мониторингини таъминлаш, дебитор қарздорликларнинг тўланишига ёрдам бериш, шунингдек, инвестициялар ва экспортни жалб қилиш кўрсаткичларини кўпайтириш учун янги имкониятлар ва ресурсларни аниқлаш мақсадида идоралараро даражадаги яқин ҳамкорликни таъминлаш бўйича манзилли кўрсатмалар берилди. Амалга оширилаётган саноат лойиҳаларининг ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш юзасидан ҳам кўрсатмалар берилди.

Муҳокамалар чоғида келгуси йил учун долзарб бўлган масалалар ҳам кўриб чиқилди. Прогнозга кўра, 2021 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори 7,5 миллиард долларни, экспорт ҳажми эса 17 миллиард долларни ташкил этади. ?нвесторларни жалб этиш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш борасидаги ишларни янада самарали ташкил этиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Белгиланган мақсадларга эришишнинг энг истиқболли воситаларидан бири – тадбиркорларда капитал қўйилмалар ва замонавий технологияларни энг самарадор тармоқлар — «ўсиш нуқталари»га жалб этиш орқали мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янгиларини яратиш имкониятларини холисона таҳлил қилиш эканлиги қайд этилди.

Саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши, бюджетга солиқ тушумларининг ошиши, экспортнинг кўпайиши ва янги иш ўринлари яратилиши билан ажралиб турадиган энг юқори иқтисодий самарага эга инвестиция лойиҳаларини биринчи ўринга қўйиш зарурлигига урғу берилди. Молиявий кўмак бериш, узлуксиз газ, электр энергияси ва бошқа ресурслар билан таъминлаш, шунингдек, хорижий мижозларни топиш ва маҳаллий маҳсулотларни илгари суришнинг мавжуд бўлган воситаларидан фаол фойдаланиш орқали янги истиқболли бозорларга чиқишни назарда тутган ҳолда экспортчилар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Чет элдаги дипломатик ваколатхоналар ишига алоҳида эътибор қаратилиб, уларга хорижий инвестицияларни жалб этиш ва маҳаллий экспортчиларга самарали ёрдам кўрсатишнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

Экспортни рағбатлантириш агентлиги раҳбариятига миллий экспортчилар билан ишлашни фаоллаштириш, хусусан, экспортни олдиндан молиялаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш, ички товарларни халқаро электрон тижорат сайтларига жойлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда жаҳон бозорларига ўзбек брендларини олиб чиқиш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, мавжуд тизимли муаммоларни ҳал этиш ва тадбиркорлар ҳамда экспортчилар билан ўзаро ҳамкорликнинг янги механизмларини жорий қилиш бўйича қатор соҳа ва ҳудудлар раҳбарларининг таклифлари эшитилди.

Муҳокамалар натижасида барча масъул раҳбарларга белгиланган мақсад ва вазифаларнинг сўзсиз ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан манзилли топшириқлар берилди ва тегишли йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net