?нсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳалқаро мажбуриятларини бажариш юзасидан иккинчи тренинг ўтказилди

18.01.2021 15:52

ТОШКЕНТ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Буюк Британиянинг «Глобал шериклик бошқаруви жамғармаси» (GPGF) нодавлат ташкилоти томонидан парламент комиссияси аъзолари учун Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳалқаро мажбуриятларини бажариш юзасидан иккинчи онлайн тажриба алмашиш тренинги бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қўйи палата маълумотига кўра, тренингдан мақсад инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантириш, мамлакатнинг ҳалқаро майдондаги обрўсини янада мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳалқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш, шунингдек миллий ва халқаро тажриба алмашишдан иборат.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, инсон ҳуқуқлари бўйича Парламент комиссияси раиси Акмал Саидов, GPGF нодавлат ташкилоти эксперти Баронесса Элисон Сатти ва GPGF нодавлат ташкилоти директори ўринбосари Рианнон Холлислар тадбир иштирокчиларини қутладилар.

Тренинг давомида иштирокчилар парламент комиссиясининг асосий вазифалари инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, инсон ҳуқуқлари масалаларига оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»нинг бажарилиши ҳолатини ўрганиш ва танқидий муҳокама қилиш кабилардан иборат эканлигини таъкидладилар.

Тадбирда «GPGF»  экспертлари Халқаро Парламентлар эксперти Ник Уолкер, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитасининг собиқ раиси ва Грузия парламентининг Юридик қўмитаси раиси Доктор Эка Бесилиа, Лойихалар бошқармаси ходими ?силай Актас, Лойихалар бошқармаси ходими Элизабетт Яшневалар томонидан давлатларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлари ва энг яхши амалиётлари бўйича маърузалари тингланди.

Шу билар бирга, тренинг давомида инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро тизимлаштириш ва мажбуриятлари, инсон ҳуқуқлари соҳасида мониторингларни олиб боришда гендер тенглик нуқтаи назардан қараш бўйича, инсон ҳуқуқлари соҳасида парламент назоратини юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net