?нсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбурият парламент диққат эътиборида

05.12.2020 09:44

ТОШКЕНТ, 5 декабрь. /«Дунё» АА/. ?нсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг биринчи мажлиси ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда ?нсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси, Сенат аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти илмий ходимлари, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказ вакиллари ва бошқалар иштирок этди. 

Биринчи мажлисда Парламент комиссиясияси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов сўзга чиқиб, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та асосий шартномаcи ва 4 та факультатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши юзасидан БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарига мунтазам равишда миллий маърузаларни тақдим этиб келаётганлигини гапириб ўтди.

Ўтган йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.

?нсон ҳуқуқлари соҳасида узоқ муддатли стратегиянинг қабул қилиниши ушбу соҳада давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабати шаклланишига, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси янада мустаҳкамланишига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ҳамда индекслардаги мавқеи яхшиланишига хизмат қилади.

Бундан ташқари, миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий стандартлар билан уйғунлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Кенгашига сайланиши Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги асосий тамойилларига содиқлигини яққол кўрсатиб берди.

Кун тартибига биноан, Парламент комиссияси раиси комиссия фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб берди. Парламент комиссияси инсон ҳуқуқлариини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, миллий қонунчиликда инсон ҳуқуқлари халқаро стандартларини жорий этиш, шунингдек, 2021 йилда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги устав ва шартномавий органларининг тавсияларининг бажарилишини изчил амалга оширишдан иборат.

Парламент комиссияси мажлисида ?нсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори ўринбосари Д.Муратованинг Универсал даврий маъруза доирасида ?нсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгашининг тавсияларини бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг Оралик ҳисоботи тўғрисида маълумотлари тингланди.

Маърузачи Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳалқаро мажбуриятларни бажарилиши доирасида, хусусан, Ўзбекистоннинг Учиничи миллий маърузаси натижалари бўйича БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари Кенгаши тавсияларини амалга оширилганлиги тўғрисидаги оралиқ ҳисоботи лойиҳасини тақдим этди.

Парламент комиссияси йиғилишида инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассис, БМТнинг Марказий Осиёда ?нсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг минтақавий ваколатхонаси ходими Артур Яцевич ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро эксперт Ник Уолкер инсон ҳуқуқлари бўйича парламент қўмиталари ва комиссиялари фаолиятининг халқаро тажрибасини, тавсияларни кузатиш бўйича Ўзбекистонда Миллий маълумотлар базасини яратишни тақдим этишди.

Маслаҳатлашувлар натижасида иштирокчилар Универсал даврий шарҳ доирасида Оралиқ ҳисобот мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни баҳолашнинг ноёб воситаси эканлигини таъкидлади.

Маърузачилар, Ўзбекистон Республикасининг ?нсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегиясининг қабул қилиниши ва Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя этилиши юзасидан Парламент комиссиясининг ташкил этилиши, инсон, унинг ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида тан олинганлигидан далолат беришини таъкидлади.

Бундан ташқари, халқаро экспертлар Парламент комиссиясини дунёдаги инсон ҳуқуқларининг ҳозирги ҳолати ва БМТнинг устав ва шартномавий органларининг инсон ҳуқуқлари бўйича асосий тавсиялари тўғрисида хабардор қилди.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net