?нсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия – Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга содиқ эканини тасдиқлайди – ҳиндист

28.06.2020 11:58

ДEҲЛ?, 28 июнь. /«Дунё» АА/. ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясининг қабул қилиниши халқаро ҳамжамият томонидан мамлакатни тубдан ислоҳ қилиш босқичидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ҳиндистонлик мутахассислар фикрига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари, фуқаролар асосий эркинликларини илгари суриш ва ҳимоя қилишда намуна бўлмоқда. Жумладан, Ҳиндистон мудофаасини ўрганиш ва таҳлил қилиш институти тадқиқотчиси Мина Сингх Рой шундай фикрда.

– Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари ва инсон ҳуқуқларининг кафолатлари ҳимоясига алоҳида эътибор қаратмоқда, – дейди ҳиндистонлик эксперт. – Албатта, ?нсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегиянинг қабул қилиниши мамлакатнинг устуворликлари ҳисобга олинган ҳолда қонунчилик базасини янада такомиллаштириш, парламентнинг ролини ошириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича миллий институтларни кучайтиришга хизмат қиладиган муҳим қадамдир. Шунингдек, у адлия тизимига кафолатланган кириш ҳуқуқини кучайтиради. Ушбу стратегия Ўзбекистон давлат сиёсатининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга содиқлигини аниқ акс эттиради.

“Шубҳасиз, бугун Ўзбекистон ушбу соҳада ўрнакдир. Мен бундай муҳим ташаббуснинг муваффақиятли амалга оширилишини олқишлайман ва дўст Ўзбекистон халқига барча соҳаларда муваффақиятлар ва барқарор тараққиёт тилайман", дейди эксперт.

Ҳиндистон – Ўзбекистон дўстлик жамияти раиси Анил Шастри Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини тасдиқлаганидан мамнун эканини таъкидлади:

– Ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда ўтган парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этдим ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мамлакатни ислоҳ қилиш сиёсатининг муҳим устувор йўналиши эканига ишонч ҳосил қилдим.

Ўзбекистон ва Ҳиндистонни асрий дўстлик ришталари боғлаб туради. Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, кенг қамровли тус олганидан жуда хурсандман.

Биламизки, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро шартномаларга, шу жумладан, БМТнинг 6 та асосий шартномаларига ва 4 та ихтиёрий протоколларига қўшилган. ?нсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар Миллий стратегиянинг асосини ташкил этади. Мамлакат бугун сармоялар ва туризм учун жозибали жойга айланиб, дунё учун ўз эшикларини кенг очмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net