“?нновацион фаолият тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди

19.06.2020 12:09

ТОШКЕНТ, 19 июнь. /Дунё АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси кун тартибига киритилган биринчи масала – “?нновацион фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳозирги вақтда илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш, янги ишланмаларни ривожлантириш, уларнинг ижобий самарага эришиши орқали иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани инновацион ривожлантириш, инновация ва инновацион фаолият соҳасидаги тушунчаларни тартибга солувчи ягона қонун ҳужжати мавжуд эмас эди.

Мазкур ҳужжат “?лм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг мантиқий давоми бўлиб, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий боғлиқлигини таъминлайди. Жумладан, инновацион маҳсулотлар ва хизматларни яратиш ҳамда қўллаш учун қулай муҳитни шакллантириш, инновацияларни жорий этишдан манфаатдорликнинг ташкилий-ҳуқуқий тизимини такомиллаштириш, инновацион инфратузилмани ривожлантириш ҳамда инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали инновацион фаолият соҳаси ривожлантирилади.

Қонунда инновация ва инновацион фаолият соҳасидаги ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий муносабатлар тартибга солинади. Хусусан, бугунги кунда бор салоҳиятини намоён этиш, янги ғоя ва ишланмалари билан жамият ривожига ҳисса қўшиш ниятида бўлган, баъзан ўз ишланмаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этишда қийналаётган жисмоний ва юридик шахслар, жумладан, олимлар, тадбиркорлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, айниқса, шижоатли ёшлар учун ҳуқуқий асос бўлади.  

Бундан ташқари, инновация ва инновацион фаолиятга оид асосий тушунчалар, инновацион фаолиятнинг принциплари ва уни давлат томонидан тартибга солиш механизмлари белгиланмоқда.

Шу билан бирга, инновацион фаолиятга инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш, бу борада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланиши ҳам баён этилган.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net