«?ннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси доирасида саноат кооперацияси мавзусидаги шўъба йиғилиши бўлиб ўтди

27.04.2022 11:27

ТОШКЕНТ, 27 апрель. /«Дунё» АА/. «?ннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси доирасида «Саноат соҳасидаги кооперация: рақамлаштириш, автоматлаштириш ва илғор технологиялар» мавзусидаги шўъба йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов, шунингдек, кўргазмада иштирок этаётган мамлакатлар расмийлари ҳамда ҳудудларининг раҳбарлари қатнашди.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра,  шўъба йиғилиши иштирокчиларга саноат кооперацияси жараёнларини рақамлаштириш соҳасида тажриба алмашиш имконини берди. Маърузачилар кўргазма доирасида бўлиб ўтаётган панель мунозаралари мамлакат ичида ҳамда бутун минтақа ҳудудида кооперация занжирларини яратишга қаратилган тўғри иқтисодий йўналишга эга эканлигини қайд этдилар.

Азиз Воитов ўз маърузасида бугунги кунда рақамли платформалар давлатлар чегараларидан ошиб, турли мамлакатлардаги корхоналарни бир-бирига яқинлаштираётгани, уларга арзон нархларда хом ашё топиш, янги савдо бозорларини кашф этиш, технологиялар трансферини осонлаштириш имкониятларини тақдим этаётганини таъкидлади. Келгусида ахборот-коммуникация технологияларидан фаол фойдаланиш, шериклар топиш, шартномалар тузиш ва шартнома мажбуриятларини бажаришнинг барча жараёнларини рақамлаштирмасдан туриб, кооперация алоқаларини янада ривожлантириш имкони йўқлиги қайд этилди. Ушбу вазифа ягона, ажралмас ва илғор хорижий аналоглардан кам бўлмаган, саноат кооперациясининг рақамли экотизимини яратишни талаб қилади. Ўзбекистонда «cooperation.uz» электрон ҳамкорлик портали ушбу рақамли экотизимнинг асосий элементига айланди. Мазкур электрон савдо майдончаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш ҳамда кичик бизнесни ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этишга хизмат қилмоқда.

Сессияда сўзга чиққанлар ўзаро тажриба ва технологик ишланмалар алмашиш жараёни Марказий Осиё иқтисодиётлари ва халқлари ўртасидаги алоқаларни сезиларли даражада мустаҳкамлашини таъкидладилар. Рақамли технологиялар минтақа мамлакатлари компанияларига бизнесни ўзаро манфаатли, ҳамкорлик муносабатларини эса ишончли ва узоқ муддатли қилиш имконини беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net