?ндонезиялик талабалар Ўзбекистоннинг меъморий меросини ўрганмоқда

05.03.2020 14:41

ТОШКЕНТ, 5 март. /“Дунё” АА/. ?ндонезиялик талабалар делегацияси мамлакатимизнинг меъморий-маданий меросини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Осиё мамлакатлари талабаларининг ташрифи Ўзбекистоннинг ?ндонезиядаги элчихонаси томонидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро давлат университети, ?пак йўли туризм халқаро университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ташриф давомида талабалар Тошкент, Самарқанд ва Бухорода ташкил этиладиган қатор конференция, маъруза ва семинарларда қатнашади. Шу билан бирга, улар тарихий шаҳарларнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net