?ндонезия делегацияси Самарқанд шаҳрининг муқаддас зиёратгоҳлари билан танишди

29.01.2021 11:47

САМАРҚАНД, 29 январь. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган ?ндонезия парламенти парламентлараро ҳамкорлик қўмитаси раисининг ўринбосари Мардани Али Сера бошчилигидаги делегация кеча Самарқандга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, ташрифнинг асосий мақсади Самарқанд шаҳрининг муқаддас зиёратгоҳлари билан танишишдан иборат бўлди.

Меҳмонлар Самарқанддаги зиёратгоҳларда, жумладан, ?мом Бухорий мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли, Шоҳи Зинда мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонаси билан танишди.

 Зиёратчилар Самарқанднинг қадимий тарихий ва маданий ёдгорликларидан катта таассурот олди. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net