?мом Мотуридий халқаро маркази ва IСESCO ўртасида меморандум имзоланди

18.12.2020 11:18

ТОШКЕНТ, 18 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги ?мом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан «?мом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази: истиқболдаги режалар» мавзусида халқаро онлайн-анжуман ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Дин ишлар бўйича қўмита маълумотига кўра, тадбирда ўзбекистонлик ҳамда хорижлик таниқли олимлар, давлат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Жумладан, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ?слом ташкилоти (IСESCO) бош директори Салим ал-Малик, Ал-Азҳар ислом тадқиқотлари академияси бош котиби Назир Муҳаммад Айяд, ?слом тараққиёт банкининг фан, технология ва инновациялар бўйича маслаҳатчиси Ҳайат Синди каби таниқли олим, мутахассис ва жамоат арбоблари нутқ сўзлади.

Анжуманда сўзга чиққанлар ?мом Мотуридий илмий меросини ўрганиш ва халқаро жамоатчиликка тарғиб қилиш шарафли ва масъулиятли вазифа эканини қайд этиб, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар юксак баҳоланди.

?штирокчилар глобаллашув жараёнида намоён бўлаётган мафкуравий таҳдидларга қарши кураш жараёнида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаб, келгусида амалга ошириладиган ишлар режаси ҳам муҳокама қилинди.

— ?мом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази дунёнинг етук мотуридийшунос олимлари, тадқиқотчиларини бирлаштирадиган, қизғин фикрлар муҳокама қилинадиган платформа бўлиб хизмат қилади, — деди Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси раиси Абдуғофур Аҳмедов. — Ўз навбатида, ушбу маскан маърифий ислом ғояларини тараннум этадиган ва бунга замин яратадиган маърифа марказига айланади.

Анжуман якунида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ?слом ташкилоти (IСESCO) билан ?мом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйтча англашув меморондуми имзоланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net