?мом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Франция Миллий кутубхонаси ўртасида ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилди

20.03.2021 17:44

ПАР?Ж, 20 март. /“Дунё” АА/. Бугун янги Ўзбекисонда буюк мутафаккир аждодларимиз меросини чуқур ўрганиш, уларнинг ақида ва калом илми ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини тадқиқ этиш йўлида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бунга яққол мисол - Мотуридийлик таълимоти асосчиси имом Абу Мансур Мотуридий асос солган таълумотни кенг тадқиқ ва тарғиб қилиш мақсадида Президентимиз томонидан 2020 йил 11 августда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида ?мом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш бўйича қарор муҳим қадам бўлди.

Марказнинг вазифаларидан бири хорижий давлатларнинг кутубхоналари ва илмий муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ҳисобланади. Шу аснода мамлакатимизнинг Париждаги элчихонаси ташаббуси билан ?мом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази (?МХТМ) ва Франция Миллий кутубхонаси (BNF) Шарқ қўлёзмалари департаменти ўртасида видеоконференцалоқа шаклида мулоқот ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

BNF ҳозирги номда 1995 йилда ташкил этилган, бироқ, турли манбаларга қараганда, кутубхонанинг яратилиш тарихи 1368 йилга бориб тақалади. Унда сақланаётган коллекциялар сони тахминан 40 миллион донани ташкил қилади ва дунёдаги энг йирик мажмуалардан бири ҳисобланади.

Тадбирда Ўзбекистон томонидан Марказ раҳбарияти, француз томонидан  эса Шарқ қўлёзмалари департаменти раҳбари Лорен Эрише бошчилигида француз шарқшунос олимлари қатнашди.

Онлайн-анжуманда ?мом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мақсад ва вазифалари таништирилди. ?сломий илмлар, хусусан, калом илми тарихи ва унинг бугунги кундаги аҳамиятини тадқиқ этиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтириш, амалга оширилган тадқиқотлар натижалари бўйича қомуслар, каталоглар ва китоблар нашр этиш устида ишлар олиб борилаёгани айтиб ўтилди.

Француз илмий жамоатчилиги вакиллари Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги тизимли ислоҳотларни юқори баҳолаб, бугунги кунда чет давлатларнинг Ўзбекистон илмий муассасалари билан ҳамкорлик қилишга бўлган қизиқиши кун сайин ортиб бораётганини таъкидлади.

Хусусан, Л.Эрише ?МХТМ билан илмий алоқалар ўрнатишга тайёрлигини баён этди. Ўзбекистон маданий меъроси жаҳон тўпламларида китоб-альбомлари тўпламининг кутубхонага тақдим этилгани, BNFда сақланаётган қўлёзмалар асосида тайёрланган “Мовароуннаҳр қўлёзмалари Франция тўпламларида” китобининг нашр этилганини таъкидлади ўтди. Бундан ташқари, Элчихонада ташкил этилган Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик, мамлакатимиз маданий меъросига бағишланган анжуманларда тақдимотлар ўтказганини билдириб, ?МХТМ билан ҳамкорлик икки томон учун янги йўналиш экани, француз тадқиқотчиларида мазкур муносабатларга қизиқиш юқори даражада эканини эътироф этди.

Қўлёзмалар бўйича мутахассис Х.Ш-Алами ислом динининг софлиги ва бағрикенглик тамойилларини баён этишда ?мом Мотуридий илмий-маърифий мероси муҳим аҳамиятга эгадир, деб таъкидлади.

Тадбир якунида томонлар биргаликда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, ?мом Мотуридий ҳаёти ва ижодига доир қўлёзмаларни тадқиқ қилиш, Франциянинг “Gallica” электрон кутубхона тизими ва каталоглаштириш бўйича тажрибасини ўрганиш ва бошқа масалалр юзасидан келишувларга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net