?мом Мотуридий ва ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари мутахассислари Туркия кутубхоналарида сақланаётган нодир қўлёзмалар ва

03.11.2021 12:26

ТОШКЕНТ, 3 ноябрь. /«Дунё» АА/. Туркияда бўлиб турган Ўзбекистондаги ?мом Мотуридий ва ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари мутахассислари Анқара шаҳридаги Туркия Миллий кутубхонаси ва Туркия Миллат кутубхонаси фаолияти билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон илмий марказлари вакилларига Туркия Миллий кутубхонаси таркибига кирувчи кутубхона ва марказлар, кутубхонада сақланётган нодир китоблар ва қадимий қўлёзмалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Қайд этиш керакки, ҳозирда кутубхонанинг қўлёзмалар қисмида 28 минг манба сақланади. Уларнинг аксар қисми электрон шаклга келтирилган. Кутубхонанинг электрон платформасига аъзо бўлиш орқали 5000 дан ортиқ қўлёзманинг электрон нусхаларидан фойдаланиш имкони мавжуд.

Туркия Миллий кутубхонаси раҳбарияти билан кечган мулоқот чоғида ўзаро ҳамкорлик масалалари, шу жумладан, ?мом Мотуридий ва ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр қилинган китобларни кутубхона фондига жалб қилиш, ўзбекистонлик тадқиқотчиларнинг Туркия Миллий кутубхонасида илмий изланиш олиб бориш каби масалалар муҳокама қилинди.

Туркия Миллат кутубхонаси билан танишув давомида бу ердаги қадимий ҳамда замонавий манбалар кўздан кечирилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур кутубхонада Ўзбекистон бурчаги ташкил қилинган.

Ўзбекистон делегация вакиллари икки марказ томонидан нашр қилинган бир нечта китобни, хусусан, Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан нашр этилган «?слом энциклопедияси» китобини кутубхонага тақдим этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net