?мом Мотуридий – ?слом оламининг улуғ алломаси​

03.03.2020 14:36

САМАРҚАНД, 3 март. /“Дунё” АА/. Самарқанд шаҳрида “?мом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Шунингдек, конференцияда Босния ва Герцеговина, Германия, ?ордания, ?ндонезия, Малайзия, Покистон, Россия, Туркия, Украина, Швейцария, Қирғизистон ва Қозоғистон каби мамлакатлардан 70 га яқин уламо, исломшунос олим, нуфузли таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари қатнашади.

ЎзА мухбири анжуман қатнашчиларининг фикрлари билан қизиқди.

Муҳаммад Юсуф УСМОН, Малайзиядаги ислом цивилизацияси маркази директори:

– Буюк имом, мотуридия таълимоти асосчиси Абу Мансур Мотуридий илмий-маънавий меросига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келдик. Фурсатдан фойдаланиб, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қилдик. Очиғи, амалга оширилаётган бу даражадаги кенг қамровли ислоҳотлар, қурилиш-бунёдкорлик ишларини кўриб лол қолдик.

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларни бутун дунё, хусусан, малайзияликлар ҳам катта қизиқиш билан кузатиб бормоқда.

?слом оламининг энг етук мутафаккирлари Ўзбекистон диёридан етишиб чиққан. Бугун юртингизда ушбу улуғ зотлар илмий-маънавий меросига ҳурмат юқори даражада. Бу борада олиб борилаётган тадқиқот ишлари яхши йўлга қўйилган. Кейинги уч йилда ушбу йўналишдаги илмий тадқиқотларни кучайтириш мақсадида халқаро даражадаги марказлар ташкил этилгани эътирофга муносиб. Бугун ушбу марказлар дунё илм аҳли билан фикрлашмоқда, маълумот алмашмоқда. Малайзиядаги ислом цивилизацияси маркази ҳам Ўзбекистондаги қатор муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Жумладан, ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан самарали келишувларга эришганмиз.

Ўтказилаётган конференциядан умидимиз катта. Унда ислом оламининг йирик тадқиқот марказлари раҳбарлари, уламолар иштирок этиши кутиляпти. Анжуманда илмий ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, Абу Мансур Мотуридий таълимоти бўйича ислом оламида олиб борилаётган тадқиқот ишлари юзасидан маълумот алмашиш имконига эга бўламиз.

Айнур ТЕМ?РХАНОВ, Татаристондаги Булғор ислом академияси проректори (Россия):

– Шу пайтгача Миср, Туркия ва бошқа давлатларда бўлганман. Лекин Ўзбекистонга келмаган эдим. “?мом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро конференция туфайли бу муқаддас юртга келганимдан жуда бахтиёрман.

Бугун Самарқанддаги буюк муҳаддис ?мом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиш ва бу ерда ибодат амалларини бажариш насиб этди. Тўғриси, бундан чексиз руҳий қувват олдим.

Мажмуа яқинида ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактаби ташкил этилгани ҳақида эшитган эдим. Бугун бу иншоотлар билан танишиб, ҳайратда қолдим. Негаки, шу пайтгача ҳам кўплаб хорижий давлатлардаги халқаро илмий марказларда бўлганман, улар фаолияти билан танишганман. Шунинг учун бу ерга киришда бошқача тасаввурда эдим. ?чкаридан эса бутунлай бошқача тасаввур билан чиқдим. Чунки, халқаро марказда ҳам, олий мактабда ҳам хорижий давлатлар тажрибаси билан бирга миллий анъаналарга алоҳида эътибор қаратилган. Бу уларнинг ўқув дастурларида, ўқитувчилар ва тингловчилар, тадқиқотчилар учун яратилган шароит, берилаётган имкониятларда ўз аксини топган. Ҳаммаси пухта ўйланган, майда деталларгача эътибор берилган. Бу ушбу соҳага давлат томонидан жуда катта эътибор берилаётганидан далолатдир.

Рафи УСМОН?Й, Покистон ?слом Республикаси бош муфтийси:

– IX асрда Мовароуннаҳр ва ислом дини тарқалган ҳудудларда мўътазилия, жаҳмия, карромия каби бир қатор адашган оқимлар ўз таълимотини сингдиришга ҳаракат қилаётган бир пайтда самарқандлик буюк мутафаккир Абу Мансур Мотуридий уларга қарши Қуръон ва Ҳадис асосида анъанавий аҳли сунна вал жамоа таълимоти ҳақ эканини ақл ва нақл асосида исботлашга бор куч-ғайратини сарфлаган. У асос солган таълимот аста-секин шогирдлари орқали бутун дунёга тарқалиб, жамиятнинг жипслашишига ва деструктив оқимларга нисбатан иммунитет ҳосил қилишга замин яратди.

Мотуридия таълимотини ўрганиш ва Абу Мансур Мотуридий ёзган асарларни таржима қилиш, уларнинг шарҳларини яратиш бугунги глобаллашув шароитида юзага келган ва ёшлар онгини заҳарлашга қаратилган турли мафкуравий хуружларга қарши маънавий иммунитет бўлиб хизмат қилади. Мазкур халқаро конференция мотуридийлик таълимотини ўрганиш ва унинг асосларини халқчил тарзда ёшларга етказиш йўлидаги энг оқилона ташаббусдир. Бундай халқаро конференциялар дунё уламолари эътироф этган олимларнинг қарашлари ва тажрибаларини ўрганишга имконият яратади.

Аҳмад ТАМ?М, Украина бош имом хатиби, муфтийси:

– Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган халқаро анжуманда иштирок этиш мен учун улкан шараф. Самарқанднинг Мотурид қишлоғида туғилиб ўсган буюк имом Ҳадис ва фиқҳ илмининг равнақига улкан ҳисса қўшган. ?мом Мотуридий нафақат Марказий Осиёда, балки бутун ислом оламида ўз муносиб ўрнига эга бўлган диний арбоблардан ҳисобланади. Чунки аллома яшаган даврда, ислом динида турли гуруҳ ва фирқалар сони кўпайиб кетгани сабабли турли ихтилофлар келиб чиққан. Ана шундай вазиятда ?мом Мотуридий ислом динининг асл моҳиятини очиб бериш, соф исломий ақидани сақлаб қолиш борасида беқиёс ишларни амалга оширган.

Бу илмий меросни ўрганиш ва кенг тарғиб этиш бугунги кун учун ҳам муҳим аҳамият касб этиб, мазкур конференция бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net