«?мом Абу ?со Муҳаммад Термизий» ва «Шарқдан нур» фильмлари мусулмонлар ҳақида энг яхши 10 та фильмлар қаторига киритилди

12.01.2021 15:43

ТОШКЕНТ, 12 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон мусулмонлари идораси  маълуматига кўра, «?мом Абу ?со Муҳаммад Термизий» ва «Шарқдан нур»  фильмлари «Islam-Today» интернет нашри томонидан мусулмонлар ҳақида энг яхши 10 та фильмлар қаторига киритилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Бу жуда сифатли картина Ўзбекистонда кўп йиллар ичида биринчи маротаба суратга олинган диний-маърифий мавзусидаги фильм. Картинада севги-муҳаббат ҳикояси ҳам бор. Бош қаҳрамон оқилона тарзда фикр юритади, фильмда мўъжизалар йўқ. Картина ҳаётда бўлган реал воқеликлар асосида тасвирланган. Бош қаҳрамон, Абу ?со Муҳаммад Термизий ҳеч кимни даъволамайди, ҳеч кимни ўзгартирмайди. У фақат ислом дини тарихи ва маълумотларни тўплаш, билим олиш билан шуғулланади. ?мом йигирма йилни ватанидан ташқарида ҳадис тўплаш билан ўтказди. Йигирма йил ичида Термизий Шайх ?сҳоқ ибн Роҳавайҳ Марвазий ва бошқа кўплаб олимлардан таҳсил олади. Йигирма беш ёшида (бошқа версияга кўра, йигирма олти ёшида) ?роққа, Басра шаҳрига бориб, ўша минтақаларнинг кўзга кўринган олимларидан сабоқ ола бошлади, шундан сўнг Шомга, у ердан эса Ҳижозга боради. Ана шу йигирма йиллик сайёҳат ва таълим олишлар чоғларида Абу ?со Термизий олимлардан эшитган барча ҳадисларини ёд олар ва ёзиб олар, ҳар хил баҳсларда иштирок этарди», — дейилади «?мом Абу ?со Муҳаммад Термизий» (2019) ҳақидаги фильм материалида.

Мақолада, шунингдек,  яна бир ўзбек фильми  «Шарқдан нур» картинаси ҳам   эътироф этилди.

«Тиббиёт» атамаси қаердан келиб чиққанини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Олим ва тадқиқотчилар орасида бу сўзнинг пайдо бўлиши ?бн Сино (Авиценна), Буюк Шарқ алломаси, табиб ва олим  – «мадат Сино» номи билан боғлиқ деган фикр мавжуд. Унинг асарларининг сони номаълум, аммо тадқиқотчилар 160 ва 450 рақамлари орасида деб фараз қилишади. Унинг китоблари ёқиб юборилди, ўғирланди ва яширилди. Аммо уларнинг айримлари сақлаб қолинган. «Шифо китоби», «Нажот китоби», «Кўрсатма ва ўгитлар китоби», «?лм китоби» шулар жумласидандир» деб ёзади нашр.

Фильмда дунёга машҳур олим-энциклопедист ?бн Синонинг буюк мутафаккир Абу Райҳон Беруний билан танишуви асос қилиб олинган. Суратга олиш ишлари бир қанча мамлакатлар – Ўзбекистон, Эрон, Франция ва Россия ҳудудларида амалга ошрилди. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net