ТОШКЕНТ, 3 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Қирғизистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, вазир Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида содир бўлган фожиали воқеалар муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирган ва элчихонада очилган Таъзия китобига тегишли қайдни киритган.