ТОШКЕНТ, 28 февраль. /“Дунё” АА/. Тошкент вилояти ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳрида Корея Республикасининг “INSTAR CO LTD" компанияси вице-президенти Song Do Xum билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА ЎзА маълумотига таяниб.
Тадбирда "Survival & Rescue Training Park" лойиҳасини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Мазкур лойиҳа доирасида авиация ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш, фавқулодда вазиятлардан самарали муҳофазани ташкил этиш учун машғулотлар олиб бориш ҳамда оромгоҳ ташкил этилади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 42 миллион долларга тенг бўлиб, унинг доирасида 400 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.