ТОШКЕНТ, 19 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили ?сматулла ?ргашев 2020 йилнинг 18 июнь куни Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалалари бўйича онлайн-конференцияда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида таъкидланишича, маслаҳатлашув учрашувида АҚШ, Германия, ?ндонезия, Норвегия ва Қатарнинг махсус вакиллари ҳам иштирок этган.
Тадбирда Афғонистондаги можарони ҳал қилиш ҳамда афғонлараро тинчлик музокараларини тезроқ бошлаш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.
Онлайн музокараларда Афғонистонга барча имкониятларни ишга солган ҳолда кўмаклашиш, айниқса пандемия шароитида ёрдамлашишнинг устувор йўналишлари тўғрисида батафсил фикр алмашилди.