?СТАНБУЛ, 8 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун ?станбул шаҳрида Туркий кенгашга аъзо давлатлар Юқори мартабали мансабдор шахслари комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг вакиллари жорий йил 11 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Туркий кенгаш Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши ҳамда Туркий кенгашнинг навбатдаги VIII саммитига тайёргарлик масалалари, шунингдек, тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Туркий кенгашга раислик Озарбайжондан Туркияга ўтади.