ТОШКЕНТ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганларнинг сони 330 тага ортиб, умумий касалланганлар 184 минг 563 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бундан ташқари, 3 кишида пневмония аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатлари республикамизнинг барча минтақаларида кузатилди. Энг кўп ҳолат мамлакатимиз пойтахтида (138), Тошкент (87), Самарқанд (23) ва Фарғона (22) вилоятларида қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча коронавирус инфекциясига чалинган 460 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган, касалликдан соғайганларнинг умумий сони 180 минг 305 нафарни ташкил этмоқда. 8 киши пневмониядан тузалган.
Кеча 3 нафар бемор коронавирус оқибатида вафот этгани маълум қилинди.
Айни пайтда мамлакатимиз шифохоналарида коронавирус юқтирган 2 минг 946 нафар ва 1 минг 277 нафар пневмония билан оғриган беморларга даво чоралари кўрилмоқда.