Амалдаги қонунчиликка биноан ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича белгиланган санага мувофиқ (2021 йил 24 октябрь), мамлакатимиз сиёсий партиялари 20 августдан 9 сентябрга қадар олий лавозимга ўз номзодларини кўрсатишлари лозим эди.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлов ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги томонидан хориждаги фуқароларимизни сайловчилар руйхатига киритиш имконини берувчи https://saylov.mfa.uz/ веб-сайти ишга туширилди.