Шавкат Мирзиёев: 2020 йилда 23 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирилади

24.01.2020 10:20

ТОШКЕНТ, 24 январь. /“Дунё” АА/. Бу борадаги фикрлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга тақдим этаётган Мурожаатномасида қайд этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари жорий йилда мамлакатимизда фаол инвестиция сиёсатини изчил давом эттириш ҳақида сўз юрита туриб, жорий йилда 23 миллиард доллар инвестиция ўзлаштирилишини маълум қилди. Бунинг натижасида эса 206 та янги йирик қувватлар ишга тушурилади.

Шавкат Мирзиёев ушбу йирик қувватлар сирасига “Навоийазот” акциядорлик жамияти, “Шўртангазкимё” мажмуаси, Тошкент металлургия заводи  лойиҳалари, шунингдек, Тошкент метрополитенининг янги линияси ишга тушишини қайд этди.

Мурожаатда билдирилишича, солиқ сиёсатида илк бор солиқни бўлиб тўлаш тизими жорий этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net