Президент Мурожаатномаси матни ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти веб-сайтида жойлаштирилди

12.02.2020 13:48

ТЕҲРОН, 12 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси матни ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ) веб-сайтининг асосий янгиликлар бўлимига жойлаштирилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

?ҲТнинг бош котиби Хади Сулаймонпурнинг қайд этишича, Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида турли соҳаларда миллий мақсадларга эришиш учун аниқ чоралар асосида мамлакатни модернизация қилишнинг янги даврига қадам қўйган.

Мурожаатномада Президент ижтимоий-сиёсий соҳадаги ўзгаришлар аҳамиятини қайд этиб, давлатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Демократик ислоҳотларни ривожлантириш, янги сиёсий муҳитни шакллантириш бўйича Ўзбекистон ташаббуслари муҳим экани алоҳида таъкидланди.

Х.Сулаймонпур “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда Ўзбекистонда ўтган сўнгги парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этгани, сиёсий жараён халқнинг иродасини акс эттирганини билдирди.

Бош котиб, шунингдек, давлат раҳбари Ўзбекистон миллий имкониятлари, табиий захиралари, мамлакатдаги геоиқтисодий жараён ва тарихий келиб чиқишни инобатга олган ҳолда ривожланишнинг устувор йўналишларига эътибор қаратмоқда. Туризм, қишлоқ хўжалиги, саноат, кадрлар, илмий-тадқиқот ва таълим йўналишларида белгиланган режалар бунга мисол.

Бундай фундаментал ташаббуслар Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни рағбатлантириб, маҳсулот экспортини оширади, барқарор ривожланишни таъминлашга қодир кадрларнинг янги авлодини камол топтиришга имкон беради.

Бу каби мақсадларга ҳамоҳанг равишда ?ҲТ ҳам 2020 йилда Ўзбекистонда ташкилотга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирлари учрашувини ўтказишни режалаштирган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net