ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Шу йилнинг 17 сентябрь куни мамлакатимизда 599 ҳолатда касаллик қайд этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Сирдарё, Фарғона, Қашқадарё, Хоразм ҳамда Сурхондарё вилоятларида 618 нафар бемор тузалди.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида ҳам 3 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Ҳозирги кунда касаллик қайд этилган жами 49 минг 761 нафар бемордан 46 минг 92 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 минг 254 нафар бемордан 478 нафари оғир, 269 нафари эса ўта оғир аҳволда.