ТОШКEНТ, 13 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун, 13 июнь куни Марказий Осиё Ташқи ишлар вазирликлари таркибий бўлинмалари раҳбарларининг видеоконференция шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 2019 йил ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган ?ккинчи маслаҳат учрашувида эришган келишувлар ижроси, шунингдек, 2020 йилда Қирғизистонда бўладиган навбатдаги саммитда қабул қилиниши режалаштирилган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.