ТОШКЕНТ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ?сматулла ?ргашев Япониянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Т?В веб-саҳифаси маълумотига кўра, суҳбат чоғида икки мамлакатнинг Афғонистон йўналиши бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, ушбу мамлакатда тинчлик музокаралари жараёнини бошлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Япония томони Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, бутун афғон халқи манфаати учун мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашда фаол кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Хусусан, Япония Элчиси Афғонистонда темир йўллари ва янги электр узатиш линиялари қуриш лойиҳаларига қизиқиш билдирди.