?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда хотин-қизларнинг инновацион ташаббуслари рағбатлантирилди

30.06.2020 11:51

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /“Дунё АА/. “?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ёш хотин-қизларнинг инновацион ғоя ва ташаббуслари” мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн конференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати манбасига асосланиб.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури, Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда Сенат аъзолари, депутатлар, Ўзбекистон ва хорижда истиқомат қилаётган тадқиқотчи-экспертлар, турли соҳада муваффақият қозонган аёллар, ёш тадқиқотчилар, журналист ва блогерлар ҳамда “Қизлар овози” клуби фаоллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда хотин-қизларга эътибор сўнгги йилларда сезиларли даражада ўсди, шароит, имкониятлар кўлами кенгайди. Миллий парламентда хотин-қизлар сони ортди. Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатнинг 32 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда. Сенатда эса бу кўрсаткич қарийб 25 фоизга етди. Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг 31 фоизи фаол хотин-қизлардир. Бу билан Ўзбекистон парламенти хотин-қиз депутатлари сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-поғонага кўтарилди. Ҳолбуки, бундан 5 йил илгари мамлакатимиз 128-ўринда эди.

Шунингдек, анжуманда «Қизлар овози» платформаси доирасида ташкил этилган конференцияга тақдим этилган  тезис, мақола ва материаллар таҳрир ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилди. Конференцияга 279 муаллифдан мақолалар келиб тушган. Ҳайъат томонидан энг сара 10 та мақола муаллифлари ғолибликка тавсия этилди. ?штирокчиларга диплом ва сертификатлар топширилди.

Онлайн тадбирда соҳага алоқадор вазирлик, идора ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида ёш хотин-қизлар салоҳияти ва имкониятини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мазкур илмий-амалий конференцияда узоқ йиллар давомида тўпланган хотин-қизлар ҳаётидаги тажриба, эришилган ютуқлар билан бир қаторда бугунги кунда хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги мавжуд масалалар юзасидан фикр алмашилди. АҚШ, ?талия, Ҳиндистон, Швеция каби 10 га яқин хорижий давлатлар тажрибаси экспертлар кўмагида таҳлил қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net