?лм-маърифат ва бағрикенглик маркази

17.08.2020 17:36

ТОШКЕНТ, 17 август. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизда виждон эркинлиги, диний бағрикенглик тамойилларини таъминлаш, уларнинг қонуний асосларини яратиш ва ривожлантириш масалаларига устувор аҳамият берилмоқда.

Сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан диний соҳада қатор ислоҳот ва кўплаб ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Турли конфессиялар вакиллари учун тенг шароит яратилиб, виждон эркинлиги барча учун кафолатланган. Сифатли диний таълим олиш имкониятлари кенгаймоқда.

Жумладан, ?слом цивилизацияси маркази ҳамда вилоятларда калом, ҳадис, фиқҳ, ақида, тасаввуф илмларини ўрганишга ихтисослашган 5 та илмий мактаб ўз фаолиятини бошлади. 

Миллий-диний қадриятларни асраб-авайлаш, ислом динининг асл-моҳиятини тўғри тушунтириш, ислом цивилизациясига улкан ҳисса қўшган буюк алломаларимиз илмий асарларини ўрганиш, шу асосда ёш авлодни эзгу ғоялар руҳида тарбиялаш йўлида ?мом Бухорий ва ?мом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ўз фаолиятларини олиб бормоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йилнинг январ ойида парламентга йўллаган мурожаатида “жаҳолатга қарши – маърифат” деган эзгу ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилишини мамлакатимизда тарғиб этиш лозимлигига тўхталганди.

Бу йўналишда миллий урф-одат ва қадриятларимизни тиклаш, ислом дини уламоларимизнинг бой меросини теран ўрганиш, уларнинг қадамжоларини обод қилиш, тарихий обидаларни асраш каби ишларни амалга ошириш белгиланганди. Жумладан, калом илми асосчиси Абу Мансур Мотуридий ва унинг давомчилари ҳаёти ҳамда илмий меросларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 11 августдаги “?мом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори Мотуридия таълимоти асосчиси ?мом Абу Мансур Мотуридий ва унинг шогирдлари бўлган алломалар улкан илмий, диний-маънавий меросини ҳамда уларнинг ислом дини равнақига қўшган ҳиссасини ўрганишда беқиёс аҳамиятга эгадир.

Шу билан бирга, ?мом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиши Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги ташаббуслари ҳаётга изчил татбиқ этилаётганидан далолат. Хусусан, ана шундай ташаббуслардан бири бўлган ва 2018 йилда қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясида ҳам мазкур жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган. Унда маърифатпарварлик ғоясини илгари суриш қайд этилиб, сайёрамизда хавфсизлик ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлидаги интеграция, ўзаро ҳурмат, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, муроса ва ўзаро англашувнинг нечоғли муҳимлиги эътироф этилади.

Аҳамиятли жиҳати, Мотуридия ақидаси Қуръон, ҳадис ва ақл-идрок, мантиқ ва ҳақиқатга яқин экани билан бошқа таълимотлардан ажралиб туради. Абу Мансур Мотуридий ўз таълимотида исломда ўта муҳим бўлган бағрикенглик, мўътадиллик ва инсонийликни тарғиб қилади. ?слом оламидаги юксак хизматлари учун ?мом Абу Мансур Мотуридийга мусулмонлар томонидан олий унвонлар берилган.

Жумладан, ўрта асрларда турли фирқа ва тоифалар ўзларининг бузғунчилик ҳаракатлари билан аҳли сунна вал жамоа мазҳабига таҳдид солганида ?мом Абу Мансур Мотуридий унинг ҳимоясига тургани учун “Мусаҳҳиҳу ақийдата аҳлис-сунна”, яъни “Аҳли сунна ақидасини тўғриловчи” унвони берилган. Бундан ташқари, Мотуридий улуғланиб, “?мом ал-ҳуда” ва “?мом ал-мутакаллимин” (“Ҳидоят йўли имоми ва мутакаллимлар имоми”) каби номлар билан ҳам аталган. Дарҳақиқат, ?мом Мотуридий нафақат Марказий Осиёда, балки бутун ислом оламида ўз муносиб ўрнига эга бўлган диний арбоблардан ҳисобланади.

Шу боис, жорий йилнинг 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган “?мом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро конференцияда 20 яқин давлатдан ташриф буюрган диний уламолар, ислом оламининг етук олим ва мутахассислари Мотуридия таълимотини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш бугунги кун учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида эътироф этишган эди.

Афсуски, Абу Мансур Мотуридийнинг кўп асарлари бизгача етиб келмаган, етиб келганлари ҳам хориждаги кутубхона ва қўлёзма фондларида сақланмоқда. Шунинг учун Президентнинг мазкур қарори янги ташкил этилаётган Марказ олдига хорижий давлатларнинг кутубхоналарида сақланаётган буюк алломамизнинг ислом дунёси учун муҳим илмий аҳамиятга эга бўлган меросларини Ўзбекистонда тўплаш ва келажак авлодга етказиш учун тизимли илмий-тадқиқотларни ташкил этиш вазифаси қўйилганлиги ҳам бежизга эмас.

Шунингдек, Президент қарорида таъсис этилган ?мом Мотуридий номидаги халқаро стипендияси мотуридий таълимоти билан боғлиқ ўрганишларни амалга оширувчи хорижий тадқиқотчи ва изланувчилар учун жуда муҳим рағбатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилади.

Умуман олганда, ?мом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиши бевосита ?мом Мотуридий ва унинг издошлари илмий меросини тиклаш, ўрганиш, ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда тарғиб қилишда муҳим қадам бўлди.

Келгусида Марказ фаолияти “жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида ислом динининг илм-маърифат, маънавий поклик, тинчлик-осойишталик, бағрикенглик, тараққиёт ва бунёдкорликка чақирувчи ғояларини халққа, айниқса, ёшларга етказиш, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, ёш авлодни эзгу умуминсоний ғоялар руҳида тарбиялашда, ҳамда ислом оламида мутаассиблик ва ақидапарастлик ғояларини тарқалишининг олдини олишда ўз ўрнига эга бўлади.

Самариддин Сатторов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бош илмий ходими

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net