?кки нафар спортчимиз АҚШдаги турнирда қатнашади

13.08.2022 23:51

Жорий йилнинг 13-14 август кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида таэквондо ITF бўйича 16-бор ўтказилаётган “Big Apple” халқаро турнири бўлиб ўтади.

Дунёнинг энг кучли таэквондочилари қатнашадиган мазкур мусобақада Ўзбекистоннинг 2 нафар спортчиси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз О. Жалилов ва А. Ҳамидов ҳозирда АҚШда сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда.

Т. Рўзиев, ЎзА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net