?ҲОКБ минтақавий бўлинмаси раҳбари билан учрашув ўтказилди

25.02.2021 09:48

ТОШКЕНТ, 25 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов  мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ?нсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг (БМТ ?ҲОКБ) Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлинмаси бошлиғи Ришард Коменда билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 

?ҲОКБ вакили Ўзбекистон томонини БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясининг юқори даражадаги сегментида муваффақиятли қатнашгани билан қутлаб, Президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббусларни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Ришард Комендага Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонуний ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка жорий этиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан мазкур йўналишдаги ҳамкорликни кучайтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Суҳбат давомида мамлакатимизнинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари кенгашига аъзолигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон билан ?ҲОКБ ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net