Ҳукумат қарори билан Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси ташкил этилди

29.03.2022 11:17

ТОШКЕНТ, 29 март. /«Дунё» АА/. Вазирлар Маҳкамасининг «Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

  Ҳужжатда таъкидланганидек, Марказ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг миллий, регионал ва ҳудудий диспетчерлик вазифаларини амалга оширади.

 Марказ ягона электр энергетика тизимини оператив бошқариш ва унинг ишончли ишлашини таъминлаш, ягона электр энергетика тизими таркибига кирувчи корхоналарнинг диспетчерлик бошқарувини амалга ошириш,  электр энергиясига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, уни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ҳар соатлик режимини шакллантириш вазифаларини бажаради.

Бундан ташқари, ягона электр энергетика тизимининг техник ва иқтисодий жиҳатдан энг мақбул режимларда ишлашини таъминлаш ва ягона электр энергетика тизимининг қўшни давлатлар энергетика тизимлари билан параллель равишда ишлаш режимларини бошқариш ҳам Марказ зиммасига юклатилмоқда.

 Миллий диспетчерлик маркази фаолияти электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва тақсимловчи ташкилотларга шартнома асосида диспетчерлик хизматини кўрсатишдан тушадиган маблағлар, халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ва ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net