Ҳиндистондан муносабат: Ўзбекистон Президенти сайловида Шавкат Мирзиёевнинг ишончли ғалабаси сўнгги 5 йилда мамлакатда амалга оширилган

27.10.2021 17:58

ДЕҲЛ?, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Глобал тадқиқотлар институти президенти, Ҳиндистоннинг Қозоғистон, Швеция ва Латвиядаги собиқ элчиси, халқаро кузатувчи Ашок Сажжанхар 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнига ўз муносабатини билдирди:

- Сайлов жараёни менда катта ижобий таассурот қолдирди, - деди у. - Мен Бухородаги қатор сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёнини бевосита кузатдим. Участка сайлов комиссиялари томонидан овоз бериш учун яратилган қулай ва соддалаштирилган тизимни алоҳида таъкидламоқчиман.

Сайловчиларга сайлов бюллетенларини ортиқча кутмасдан қисқа вақтда олишига ёрдам бериш учун ҳар бир участкада етарлича масъуллар бириктирилди. Фуқаронинг ўзи танлаган номзодга яширин овоз бериши учун қулай имкониятлар яратилди. Сайлов участкаларига ота-онаси билан келган ёш болалар учун алоҳида хоналар, тиббий хизмат кўрсатиш бурчаклари юқори даражада ташкил этилганининг гувоҳи бўлдим. Сайлов участкаларида 5 та сиёсий партиядан илгари сурилган номзодлар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилди. Ушбу партияларнинг вакилларига жараёнларни бевосита кузатиб бориши учун тенг имконият тақдим этилди.

Сайлов жараёнида иштирок этганларнинг барчасида қувонч ва кўтаринкилик туйғуларини сездим.

?шончим комилки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловчиларнинг кўпчилик овози билан сайлангани мамлакат халқи учун улкан ютуқ ва ҳақиқий байрам бўлди. Бу натижа Президент Шавкат Мирзиёев томонидан сўнгги 5 йил давомида олиб борилган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотлар, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг муваффақиятидан далолатдир.

Шавкат Мирзиёев 2016 йил декабрь ойида биринчи марта Президент лавозимига сайлангач, Ҳиндистон ва Ўзбекистон муносабатларида ҳам улкан ижобий ўзгаришлар кузатилди. ?кки давлат етакчилари ўртасида яқин, самимий ва очиқ мулоқотлар мунтазамлик касб этди.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон барча долзарб масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазият, терроризмга қарши курашиш, минтақаларнинг ўзаро боғлиқлиги ва транспорт масалалари, бошқа йўналишларни илгари суришда Марказий Осиёнинг етакчи ва ташаббускор давлати сифатида намоён бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net